Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


САВОЛ: Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиш деганда нима тушунилади? Меҳнат кодексида қандай холатлар инсон эрки-ихтиёрига боғлиқ бўлмаган холат сифатида этироф этилган?

С.Одилжонов, Гулистон шаҳри


ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 106-моддасига кўра қуйидаги ҳолатлардан бирининг рўй бериши тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган холат сифатида этироф этилади ва меҳнат шартномасининг бекор қилинишига сабаб бўлади.

- ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда;

- шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда;

- ходимни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, башарти бунинг натижасида ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилган бўлса, шунингдек ходим суднинг қарорига биноан ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига йўлланган тақдирда;

- ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса;

- ходимнинг вафоти муносабати билан;

- қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Дилноза Умурзоқова жавоб берди.