Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ЭНДИ ОЙЛИК ТЎЛОВНИ ГАЗ ВА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИГА ТЎЛАЙСИЗ


Ушбу Фармон билан Мажбурий ижро бюроси фаолиятидаги газ ва электр учун тўловларни қабул қилиш вазифа ва функциялари Энергетика вазирлиги зиммасига юклатилиши, ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан кўрсатилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундириш механизмини амал оширилиши назарда тутилган.

Биламизки, 2017 йил 29 майда Президент Фармонига кўра, Бош прокуратура ҳузурида энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишига, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ижросини таъминлашга масъул бўлган Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди. Натижада Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг ташкил этилиши билан ана шу тўловларнинг ҳаммаси битта жойга умумлаштирилди.

Хусусан, энергия ресурслари ва сув таъминоти соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлашда прокуратура тизимида тўпланган тажриба ва ижро интизомидан самарали фойдаланилди.

Шунингдек, қисқа муддатларда суд ва бошқа органлар қарорлари ижросини таъминлаш, энергия ресурслари бўйича қарздорликни камайтириш борасида ижобий натижаларга эришилди.

Давлатимиз иқтисодиёти равнақи учун муҳим тармоқ бўлган энергия ресурслари соҳасида тўлов интизоми мустаҳкамланди ҳамда йиллар давомида тўпланиб келган тизимли муаммолар ва ҳисоб-китоб ишлари жой-жойига қўйилди, десак муболаға бўлмайди.

 Юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар сабаб юртдошларимизда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, тўлов интизомига риоя қилиш маданияти шаклланди.

Бундан буён, ушбу вазифалар Энергетика вазирлиги томонидан тизимли равишда олиб борилади.  

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси зиммасидаги электр, газ ва маиший чиқиндилар учун тўловларни ўз вақтида ҳамда ундириб олиш бўйича вазифалар – Энергетика вазирлигига жорий йилнинг 1 августдан эътиборан ўтказилиши мазкур Фармон билан белгиланди.

Шунингдек, МИБ фақат коммунал соҳа ва маиший чиқиндилар учун йўналишини тугатмоқда, аммо, суд хамда бошқа орган қарорларини ижро этиш функция ва вазифаларини сақлаб қолди.


Б.Ғайбуллаев,

 Ширин шахар адлия бўлими бош маслаҳатчиси