Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Бугун барча ходимлар 1 соат олдин ишларини якунлашлари мумкин


1991 йил 20 июнда қабул қилинган “Диний байрам “Қурбон ҳайит”ни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақидаги” Президент Фармонига мувофиқ “Қурбон ҳайит“ (“Ийд ал-адҳа”)нинг биринчи куни дам олиш куни деб белгиланган.

Меҳнат кодексига мувофиқ, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Бу йилги Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июль деб эълон қилинганлиги боис, бугун – байрам куни арафасида барча ходимлар 1 соат эрта ишни якунлаш ҳуқуқига эга.