Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ –ОЛИЙ ҚАДРИЯТ


Бўлим томонидан ташкилот, идораларда  5 та ўрганиш ҳамда 3 та мониторинг  амалга оширилган.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида 5 037 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишлар натижасида ваколатли идораларга 17 та тақдимнома киритилган. 2 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган. Фуқаролар манфаатида жами 1 015 590 992 млрд сўмлик пул маблағини ундириш масаласида тақдимномалар киритилди. Қўлланилган таъсир чоралари натижасида  267 095 000 сўм пул маблағлари ундириб берилди.

Шунингдек, қонунчиликни бузиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан жами 65 та огоҳнома киритилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 2 та таклифлар киритилган.

Ушбу давр давомида фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, судларга 20 683 365 сўмлик 7 та даъво аризалари киритилган. 5 та даъво аризасига кўра    20 474 660 сўмлик ундириб берилди.

 Бўлим томонидан мурожаатларнинг келиб чиқиш сабаблари доимий равишда ўрганилиб, мониторинг ва таҳлил қилинмоқда.  

Айтиш жоизки,  карантинга оид чоралар амал қилиш даврида “Telegram” мессенжерида очилган @adliya_maslahati боти орқали фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоб тайёрлаш ва бериб бориш бўйича вазирлик ишчи гуруҳи таркиби ташкил қилинган. Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими  ушбу гуруҳ таркибига қўшилган бўлиб,  бугунги кунга қадар Адлия вазирлиги боти орқали фуқаролардан жами 146 дан зиёд мурожаат келиб тушган. 51 та мурожаат вилоят адлия бошқармасининг “Huquqiytargibot Sirdaryo” мулоқот гуруҳи келиб тушган.
78 та мурожаат бошқарманинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифалари орқали келиб тушди.

Аҳоли томонидан кўтарилган мурожаатларнинг аксари меҳнат қонунчилиги, уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш, нафақа, кредит, моддий ёрдам ажратиш масаласи, карантин тартиб-қоидалари, ишга жойлашиш, иш ҳақини ундириш ва бошқа масалалар юзасидан бўлиб, ишчи гуруҳи томонидан бу савол ва мурожаатларга тезкор ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келинмоқда.

 Туман ва шаҳарлардан ечими тез кунда топиш имкони бор мурожаатлар эса ҳудудлардаги адлия бўлимларига йўналтирилиб, ўз вақтида қаноатлантирилмоқда.  

   Мисол учун, Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг “Huquqiytargibot Sirdaryo” фуқаролар билан мулоқот гуруҳига Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Т.Каражанов ва бошқаларининг Сайхунобод туманлараро “Агрокимёҳимоя” минерал ўғитлар базасидан иш ҳақларини ундириб беришни сўраган.

Сайхунобод туманлараро “Агрокимёҳимоя” минерал ўғитлар базаси билан фуқаро Турғунбой Каражановнинг ўртасида тузилган меҳнат шартномасида ўз вақтида иш ҳақини тўлаб берилиши кўрсатилган бўлсада, корхона томонидан жами 12 632 061 сўм иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

 Туман адлия бўлими аралашуви билан фуқаро Т.Каражанов ва бошқаларнинг фойдасига Сайхунобод туманлараро “Агрокимёҳимоя” минерал ўғитлар базаси ҳисобидан жами 12 632 061 сўм иш ҳақини ундириш ҳақида суд буйруғи чиқарилди.

Фуқароларни қизиқтирган турли саволлар кўпинча ўхшаш бўлгани учун, адлия бошқармаси бўлимлари томонидан савол-жавоблар ролик кўринишида тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам равишда тарқатиб борилмоқда. Карантин даврида бўлим томонидан Инсон ҳуқуқларига оид 14 та видеоролик тайёрланиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Сирдарё вилоят телевидениесининг "Юзма-юз" кўрсатувида 3 маротаба, вилоят радиосининг тўғридан тўғри эфирга узатиладиган "Савол беринг-жавоб берамиз" рукнидаги эшиттиришида 4 маротаба чиқиш қилинди. Инсон ҳуқуқлари ҳимояси борасида қилинаётган ишлар юзасидан "Инсон ва қонун" газетасининг "Hudud24", Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг "Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат" телеграм каналларида 5 маротаба мақола ва 20 та савол-жавоблар эълон қилинди.

Инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият. Шунинг учун ҳар биримиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бор куч-ғайратимизни ишга солиб, бу борада олиб борилаётган эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

  Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида фуқароларни мунтазам хабардор қилиб бориш аҳолининг адлия органларига нисбатан ишончини янада оширишга хизмат қилади.

А.Мавлонов,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи