Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ?


Савол: Битта бола учун қанча миқдорида алимент тўлайман?

Ж.Эшбеков, Янгиқишлоқ маҳалласи.



Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 99-моддасида ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўланадиган алимент миқдори келтириб ўтилган бўлиб, унга кўра:

- Бир бола учун — тўртдан бир;

- Икки бола учун — учдан бир;

- Уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси ( 50%) миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун хужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Юқоридаги нормани қуйидагича тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Ушбу қоидага кўра бир нафар бола учун алимент миқдори 180.022 сўм 45 тийиндан кам бўлмаслиги керак. Чунки 2020 йил 1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 679.330 сўм этиб белгиланган.

Саволга Сардоба тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Илҳомжон Юнусов жавоб берди.