Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Одам садосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги одам савдосига қарши курашиш соҳасида:

Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни очиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятини ташкил этади ҳамда амалга оширади, жиноят ишлари бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ўтказилишини таъминлайди;

Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг статистика ҳисобини ташкил этади ва амалга оширади;

Одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар, уюшган гуруҳлар ва жиноий уюшмаларнинг фаолиятига чек қўйиш бўйича халқаро ташкилотлар ҳамда бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликни амалга оширади;

Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

Одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар, уюшган гуруҳлар ва жиноий уюшмалар ҳақида тегишли давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органларига ахборот тақдим этади;

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда аҳоли ўртасида кенг миқёсда огоҳлантириш-профилактика ишларини ўтказади;

Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама ва кўп томонлама халқаро шартномаларида назарда тутилган, ички ишлар органлари ваколатига кирадиган тадбирларни амалга оширади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати одам савдосига қарши курашиш соҳасида:

Халқаро террорчилик ташкилотлари ва уюшган жиноий гуруҳларнинг одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар билан алоқаларини аниқлайди;

Халқаро террорчилик ташкилотлари ва уюшган жиноий гуруҳлар томонидан амалга ошириладиган одам савдоси билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ўтказади;

Одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар ва одам савдосидан жабрланганлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтишга уринишларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш чораларини кўради.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари одам савдосига қарши курашиш соҳасида:

Одам савдосидан жабрланган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятини амалга оширади;

Одам савдосидан жабрланганларни Ўзбекистон Республикасига қайтаришга кўмаклашади, уларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда эса, белгиланган тартибда уларнинг шахсини аниқлаш чораларини кўради ҳамда уларга консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимларни ундирмасдан Ўзбекистон Республикасига қайтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштиради;

Зарур бўлган ҳолларда чет давлатларнинг тегишли ваколатли органларига Ўзбекистон Республикасининг одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳақида маълумотлар тақдим этади;

одам савдосидан жабрланганларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳақида ахборот тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги одам савдосига қарши курашиш соҳасида одам савдосидан жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатишни белгиланган тартибда ташкил этади.

Одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органларига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар ҳам берилиши мазкур қонунда белгилаб қўйилган.



Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ф.Сиддиқов  жавоб берди.