Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ФАОЛИЯТНИНГ ШАФФОФЛИГИ ҚЎЛ КЕЛАДИ


Шунингдек, “Ишонч телефони” орқали келиб тушган 7 та мурожаатларнинг 5 таси қаноатлантирилган ва 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Бошқарманинг “Huquqiy targibot Sirdaryo” ҳамда “Адлия тадбиркорга дўст Сирдарё” телеграм каналлари ҳамда “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Ҳуқуқ маслаҳатчиси” гуруҳи орқали келиб тушган 30 дан зиёд онлайн саволларга тезкор жавоблар берилди. Айтиш жоизки, аҳолининг адлия бўлган ишончи кун сайин ортиб бормоқда. Буни ўтказилган

Бундан ташқари, 9 та назорат тадбирлар бўйича 13 та ташкилотда ўтказилган текширишлар натижасида 2 529 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 15 та идорага тақдимномалар ва 3 та маъмурий таклифлар киритилган. Натижада 14 нафар шахс интизомий (шундан 2 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган) ва 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Судга 2 та 332 млн сўмлик даъво аризаси киритилиб, судлар томонидан қаноатлантирилиши таъминланди.

Ҳисобот бўлим томонидан топшириқ ва иш режаларга асосан ўтказилган тадбирлар давомида 5 та таҳлил ва умумлаштиришлар ўтказилди.

Шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан хорижий давлатлар тажрибасини ўрганилган ҳолда Вазирликка таклифлар киритилди.

Масалан, бўлим томонидан фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш бўйича миллий қонунчилик ва хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди.

Хусусан, Буюк Британия, Германия, Швейцария, Австралия, Австрия, Италия, Канада, Норвегия, Испания, Ирландия, Нидерландия, Бельгия, Россия ва Украина давлатларида баҳолаш, риэлторлик ва аудиторлик фаолияти учун рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари таҳлил қилиниб, мазкур лицензияланадиган фаолият турларини қисқартириш, шунингдек, автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш учун рухсат бериш тартибини такомиллаштириш юзасидан таҳлилий маълумотнома ва таклифлар Адлия вазирлигига тақдим этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, Вазирликка юборилди.

Май ва июнь ойларида тадбиркорларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукйион орқалидоимий фойдаланишга бериш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи ҳамда аукционда иштирок этиш шартлари юзасидан батафсил тушунтириш бериш мақсадида барча туман-шаҳарларда Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда семинарлар ташкил этилди. Мазкур тадбирларда 3 минг нафарга яқин тадбиркор ва фермерлар қамраб олинди.

Тарғибот тадбирлари Сирдарё вилоят телевидениеси ва радиоси, шунингдек ижтимоий тармоқлар орқали ёритилди.

Санжар Ўрмонов,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими