Янгиликлар
ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК ПРИНЦИПИ АСОСИДА ИШЛАЯПМИЗ
Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 27 та норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари (шундан 4 таси халқ депутатлари Кенгашларининг қарорлари лойиҳалари) ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.
Шундан, 3 та қарор лойиҳаси белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли, ҳуқуқий экспертизадан қайта ўтказилган. 2 та лойиҳалар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилмаганлиги ҳамда 1 таси қонун ҳужжати талабларига риоя этилмасдан тақдим этилганлиги сабабли қайтарилган.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 26 та норматив тусдаги қарорлари давлат ҳисобига олинди.
Адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ҳокимларга жами 22 та ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг вилоят ҳамда туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига 31 та қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар берилди.
Бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан 4 та таклифлар ишлаб чиқилган.
Ҳозирги вақтда, юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, вакант штат бирликларини малакали кадрлар билан тўлдириш чоралари кўриб борилмоқда.
Жумладан, вилоятда 174 та давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 162 та давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходими билан таъминланган. Юридик хизмат ходимларининг барчаси олий маълумотли. Қолган 12 та давлат органи ва ташкилотларида юридик хизмат лавозими вакант бўлиб, ушбу вакант ўринларни тўлдириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Бўлим томонидан вакант юридик хизмат штат бирликларини малакали кадрлар билан тўлдириш устувор вазифа сифатида қаралиб, бу бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилди ва бу борада ташкилотларга зарур амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Жумладан, бўлим томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан биргаликда юриспруденция йўналишини тамомлаб, ишсиз юрган шахсларни хатловдан ўтказиб, вакант штат бирликлари мавжуд бўлган идораларга тавсия қилиш устувор вазифа сифатида қаралиб, бу бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 9 нафар юридик хизмат ходимлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида ўз малакаларини ошириб келишди.
Шунингдек, ушбу даврда 12 нафар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтиб, тегишли юридик хизмат фаолияти билан шуғулланиш гувоҳномаларига эга бўлишди.
2020 йилда адлия бошқармасига 34 нафар юридик хизмат ходимлари лавозимга тайинлашга келишиш бўйича ҳужжатлар топширган бўлиб, бошқарма ҳузуридаги комиссия томонидан улар билан лавозимга тайинлаш бўйича суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра 31 нафар ходим бўйича розилик берилган ҳамда 3 нафар номзод суҳбатдан ўтмаган деб топилган.
Юридик хизмат соҳасида биринчи марта ўз фаолиятини бошлаган жами 7 нафар юридик хизмат ходимлари белгиланган тартибда вилоят адлия бошқармасида стажировкани ўтадилар.
Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида ҳисобот даврида 19 нафар юридик хизмат ходимларига турли даражадаги махсус унвон - мартаба даражалари берилди.
Шунингдек, бўлим томонидан ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат фаолияти ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ва норма ижодкорлиги фаолияти доимий равишда ўрганиш ва мониторинг қилиб келинмоқда.
Бўлим томонидан ўтган даврда ўтказилган ўрганиш ва мониторингларда жами 160 та, шундан норма ижодкорлиги соҳасида 82 та, юридик хизмат соҳасида 78 та қонун бузилишлар ҳолатлари аниқланиб, йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 11 та тақдимнома ва 56 та огоҳномалар киритилиб, 1 та ноқонуний қарор (буйруқ) бекор қилинди, 3 нафар масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, шундан 2 нафари “Хайфсан” интизомий жазо чораси олган, 1 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Ҳозирги вақтда, фуқаролар турли масалалар бўйича бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари мутахассисларга мурожаат этишиб, ўзларига керакли ҳуқуқий маслаҳатларни олишмоқда.
Жумладан, бўлим томонидан ҳисобот даврида юридик хизмат фаолиятига дахлдор 7 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, уларнинг 4 таси қаноатлантирилган, 3 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Бўлим томонидан жойларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш мақсадида 2020 йилнинг ўтган даврида 4 маротаба телевидениеда, 3 маротаба радиода, қонунчиликдаги муҳим янгиликлар юзасидан ижтимоий тармоқларда бевосита чиқишлар қилинди.
Шунингдек, бўлим томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари учун ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиб, етказиб келинмоқда.
Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этишда юридик хизмат ходимларининг бошқарма ва туман адлия бўлимларига интеграция қилиш, доимий равишда ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилиши самарадорлигига эришиш бўйича мониторинг қилиш мақсадида “Telegram” ижтимоий тармоғида “Сирдарё юрисконсульт” ва “Ҳокимликлар” гуруҳлари ташкил этилди.
Ушбу гуруҳларда қонунчилигимизда рўй бераётган ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар, жойларда ўтказилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида фойдаланиш учун кўргазмали тарғибот материаалларининг электрон кўринишдаги маълумотлари, юридик хизмат ходимлари иш фаолияти учун зарур бўлган методик қўлланмалар ва кўрсатмалар жойлаштириб борилмоқда ҳамда уларнинг иш фаолиятида вужудга келаётган муаммоларга жавоблар берилмоқда.
Даврон Бурҳонов,
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи