Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТИМИЗ ЭЪТИБОРИДА


Давлатимиз томонидан чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда чорвачиликка ихтисослашган корхоналарни ривожлантириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг     2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4576-сонли қарори соҳа фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди.

Қарор билан Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгаши ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, кенгаш чорвачилик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш саноати корхоналари ҳамда чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.

Қарорга мувофиқ:

- чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган 20 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкининг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ёки кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этилади;

- тадбиркорларга эквиваленти 20 миллиард сўмдан ошмайдиган хорижий валютадаги кредитлар учун тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизигача, лекин 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этилади.

- Шунингдек, 2020-2022 йилларда давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:

чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга:

- республикада фаолият юритаётган наслчилик хўжаликларидан сотиб олинган ҳар бир бош қорамол учун 1 миллион сўм миқдорида;

- хорижий давлатлардан импорт қилинган ҳар бир бош наслдор қорамол учун 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир боши учун 400 минг сўм миқдорида;

- «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга:

- интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун                 1 миллион сўм миқдорида;

-  Ўзбекистон ҳудудига импорт қилинган 1 дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоизи миқдорида;

- “Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 9 минг сўмини қоплаш учун.

Хулоса ўрнида айтганда, мазкур қарор ижроси соҳа тармоқларини янада ривожлантиришга, даромадини оширишга, аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда, пировардида мамлакат экспорт салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шавкат Исканов

Боёвут туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси