Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР


Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонунига мувофиқ қатор қонунлар ва кодексларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан,  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги (МЖтК) кодекснинг 17¹-моддаси олтинчи қисм билан тўлдирилди. 

Унга кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл берган ҳайдовчилар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этиш махсус техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

Шунингдек, МЖтКнинг 128⁵-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, юқоридаги транспорт воситаларининг тўсиқсиз ўтиб кетишига ҳалақит бериш бир йил давомида такрор содир этилса, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилиши белгиланди (амалда 4 млн 460 минг сўм эди).

Бундан ташқари, МЖтКнинг 47-моддасига киритилган ўзгартиришлар билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.


Санжар Ўрмонов

Сирдарё вилоят адлия

бошқармаси бўлим бошлиғи