Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

БИЛАСИЗМИ?


Алимент тўлаши шарт бўлган шахс ишламаса, алимент миқдори қандай ҳисоб-китоб қилинади?


Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99-моддасига кўра, вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг иккита бола учун учдан бир қисми миқдорида ундирилиши белгиланган.

Оила кодексининг 140-моддасига мувофиқ вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилиши, алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алиент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилиши белгиланган.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими