Янгиликлар
ОДАМ САВДОСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
Глобал хавф-хатарлар ҳақида сўз борганида динлараро, миллатлараро низолар ва тўқнашувларни, ноқонуний қурол-яроғ ва наркотик савдоси, одам савдоси каби таҳдидларни тилга олмаслик мумкин эмас.
ХХI аср умум башариятга техника асри бўлиб кириб келди. У ўзи билан биргаликда бир қанча муаммоларни вужудга келтирди:
қурол-яроғ савдоси;
гиёҳванд моддалар савдоси;
одам савдоси;
ҳалқаро терроризм;
глобаллашув муаммолари;
Одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ташиш, яшириш ёки қабул қилиш.
Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда ҳуқуқшунос мутахассислар олдига ўзига хос амалий ва назарий вазифаларни қўяди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, одам савдоси жинояти аксарият ҳолларда алдов усули билан амалга оширилаяпти. Шундай экан, бунда қонунлар мазмун-моҳиятини, уларнинг олий қадрият ҳисобланган инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига хизмат қилишга қаратилганлигини халқимизга етказиш биз ҳуқуқшуносларнинг устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолмоғи даркор.
Азиз Мавланов, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи
А.Казаков, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот
марказ ходими