Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Мен умумтаълим мактабида тарих фани ўқитувчисиман. Агарда ишдан бўшасам, ҳисоб-китоб пулларим қандай тўланади?

Ў.Умаров Боёвут тумани, Маънавият маҳалласи

ЖАВОБ. Меҳнат кодексининг 110-моддасига кўра, Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса:

  - меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаётган ходимга, меҳнат шартномаси бекор қилинган куни;

 - меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаётган ходимга, у ҳисоб-китоб қилишни талаб этган куни тўланиши керак.

        Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинганда унга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса:

  - қонун бўйича ёки шартномага мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлган ходимга, огоҳлантиришига кўра у ишни ташлаб кетишга ҳақли бўлган кундан кечиктирмасдан;

        -  меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлмаган ходимга, ишдан кетган кунининг эртасидан кечиктирмасдан тўланиши лозим. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли ҳақнинг миқдори юзасидан низо чиққан тақдирда, ходимга шак-шубҳасиз тегадиган суммани иш берувчи ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт.

Кодекснинг 151-моддаси 1-қисмига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Кодекснинг 164-моддаси 2-қисми 4-бандига кўра, ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади.

Ана шу кунлар учун ҳақ меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 89-моддасининг тўртинчи қисмида, 100-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандлари, 106-моддасининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган асосларга кўра, шунингдек ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан бекор қилинганда ушлаб қолинмайди.


Абдуманнон Исмоилов

Боёвут туман адлия

бўлими бош маслаҳатчиси