Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

МАТБУОТ ВА ОАВ ВАКИЛЛАРИ АДЛИЯ ЭЪЗОЗИДА


Мамлакатимизда барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш, юртдошларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтиришда оммавий ахборот воситaлари муҳим ўрин тутади.
Зеро, муҳтарам юртбошимиз таъбири билан айтганда, "Омма­вий ахборот воситалари вакилларидан нафақат профес­сио­нал билим ва малака, ҳаётий тажриба, ўз сўзи учун масъулият ҳисси, айни вақтда юксак фуқаролик позицияси, маънавий жасорат ҳам талаб этилади". 27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан жойларда ташкил этилаётган тадбирларда соҳа ходимларининг фаолияти алоҳида эътироф этилмоқда. Сирдарё вилоят адлия бошқармасида ўтказилган тадбирга вилоятимизда фаолият юритаётган шарафли касб эгалари – босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф қилинди.  
Тадбирда сўзга олганлар оммавий ахборот воситалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланиш жараёнларини ҳар томонлама таҳлил қилиб, жойлардаги ижтимоий муаммолар, хато ва камчиликларни холис ёритиб келаётганлиги, бу борада давлат идоралари ва жамоатчилик эътиборини қаратиб кўтарилган муаммоларга ечим топишда улкан ҳисса қўшаётганлиги, бундан ташқари жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказишдаги фаоллигини алоҳида эхтироф этишди. Шу куни  бир гуруҳ соҳа ходимлари адлия бошқармасининг ташакурнома ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланишди.
Дарҳақиқат, бугун ўз истеъдоди, ижоди, ўткир қалами ва қудратли сўзи билан мат­буотимиз ривожи ҳамда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган ижод аҳлининг фидокорона меҳнатини ҳар қанча эътироф этсак арзийди. Тадбирда вилоятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётини кенг тарғиб этиш ва жамиятни соғломлаштириш жараёнларида фаол иштирок этиб кела­ётган  соҳа фидойиларининг Ватанимиз тараққиёти, матбуотимиз ривожи йўлида олиб бораётган эзгу иш­лари яна бир бор улуғланди.