Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

АДЛИЯ ХАЛҚ ОРАСИДА ЭЗГУ ИШЛАРНИ ДАВОМ ЭТТИРМОҚДА


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан Мирзаобод туманининг Наврўз маҳалласида жойлашган коллеж биносида  Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли вакиллари  учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда иштирок этган 20 дан зиёд фуқаро туман ишчи гуруҳи, шу жумладан, туман адлия бўлими уларга яқиндан ёрдам бергани, ҳужжатлари тўлиқ тикланганлиги, уйлари бузилиб кетганларининг уйлари тикланиб, айримларига янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадонлар ажратилганлиги, шу билан бирга янги маиший жиҳозлар ҳамда 40 млн сўм пул берилганлиги ҳақида баён қилиб, давлатимиз ҳамда жамият уларни оғир аҳволда ташлаб қўймаганлигидан миннатдор бўлдилар.

-Ҳозирча ҳужжатларимиз ва уйимиз билан муаммолар бартараф этилди,  келгусида ҳам муаммолар бўлмайди, деган умиддамиз,  - дейишди сўзга чиққанлар.

Сайёр қабул ҳуқуқий мавзудаги давра суҳбатига айланиб кетди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳуқуқшунослардан батафсил жавоблар олдилар.

Сайёр қабулдан сўнг “Биз биргамиз!” лойиҳаси доирасида Мирзаобод туманининг 5 та маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган, оиласида ногиронлиги бор аъзоси мавжуд оилалар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.

-        Карантин давом этаётган шу кунларда эшигимизни тақиллатиб, ҳолимиздан хабар олишга келган адлия бошқармаси раҳбариятидан миннатдормиз, -дейди Тинчлик МФЙ Ўрикзор кўчаси Комила Юсупова.

Наврўз маҳалласи Тараққиёт кўчасида истиқомат қилувчи Бойқўзи Мавлонов камбағаллик рўйхатида туради. Карантин даврида озиқ-овқат тўплами билан йўқлаб келган адлия бошқармаси вакилларига миннатдорчилик билдирди.     

-         Бугун туман маҳаллаларида 50 нафар эҳтиёжманд ва ногирон фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳомий совғалари тақдим этилди ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, - дейди бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев.