Янгиликлар
Сирдарёда байрам муносабати билан матбуот ва ОАВ ходимлари эъзозланмоқда
Кеча «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят кенгаши раҳбарияти марказий, маҳаллий ОАВ ҳамда интернет нашрларнинг бир гуруҳ вакилларини касб байрамлари билан самимий табриклади ва уларга эсдалик совғаларини топширди. Адлия ва Давлат хизматлари агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ҳам журналистлар меҳнати муносиб эъзозланди.
— Ҳуқуқий тарғибот,янги қонунларнинг мазмун-моҳияти, умуман фаолиятимиз самарадорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти жуда катта, — дейди Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Жамшид Нуритдинов.— Қолаверса,барча тизимларда бўлгани каби адлия органларида ҳам ахборот хизматларининг ташкил этилганлиги бу борадаги ишларимизнинг янада самарали бўлишини таъминламоқда.
Шунингдек, Ширин, Янгиер шаҳарлари, Боёвут, Ховос туманлари ҳокимликларида ҳам сана муносабати билан қутлов ва тақдирлаш тадбирлари ташкил этилди.