Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ


Тадбирга вилоят Оммавий ахборот воситалари ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари матбуот хизмати ходимлари ва юрисконсультлари таклиф этилди. Шу билан бирга туман (шаҳар)адлия бўлимлари ҳамда баъзи ташкилотларнинг матбуот хизмати ва юрисконсультлари Zoom  иловаси орқали анжуманда иштирок этдилар.

         Тадбирни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов бошқариб борди. 

Дастлаб бошқарма бошлиғи  адлия бошқармасининг карантин даврида олиб борган онлайн фаолияти юзасидан иштирокчиларга ахборот берди.

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Элдор Маҳкамов “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган бандлар бўйича батафсил тушунтириб берди.

Кун тартибидаги учинчи масала - Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низом талаблари тўғрисида Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Зебо Ҳайдарова чиқиш қилди.

Айтиш жоизки, анжуман қизғин фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.
Матбуот хизмати ходимлари ва юрисконсультларга шунингдек, янги қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, манзилли тарғибот бўйича аниқ ва батафсил кўрсатмалар берилди.

-        Бундай тадбирлар биз каби ёш мутахассисларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилади, шу билан бирга  матбуот хизмати фаолиятини очиқлик ва шаффофлик принципига мос равишда олиб боришимиз борасидаги тавсиялар ҳам биз учун жуда муҳим, - дейди вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Бахтигул Хидиралиева.

-        Биз ҳам қонунларнинг манзилли тарғиботи бўйича ўзимиз учун муҳим тавсиялар олдик, - дейди ҳудудий электртармоқлари корхонаси матбуот хизмати раҳбари Отабек Хайлаев.
Тадбир сўнгида Адлия бошқармаси бошлиғи Ж. Нуритдинов барчани 27 июнь - Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан билан табриклаб, адлия органлари билан яқиндан ҳамкорликлари учун миннатдорчилик билдирди ҳамда жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш борасида олиб бораётган фидокорона фаолиятларида муваффақиятлар тилади.