Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

ФУҚАРО 22 ЙИЛДА ЎЗ ҲОВЛИСИГА ЭГАЛИК ҲУҚУҚИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ


Мирзаобод туман адлия бўлимига фуқаро У.Қувватовадан ёзма мурожаат келиб тушди. Мурожаатда фуқаро  1998 йилдан буён Мирзаобод тумани, Ҳақиқат МФЙ, Дўстлик кўчаси 17/2-хонадонда оила аъзолари билан яшаб келаётганлиги, мазкур уйни қонуний эгаси Х.Рустамовдан оғзаки келишув орқали тилхат асосида сотиб олганлиги, ҳозирда уйнинг собиқ эгаси қаерда эканлиги номаълум бўлганлиги сабабли 22 йилдан бери мазкур уй-жой қонуний расмийлаштириб олишда қийналиб келаётганлигини баён этиб, амалий кўмак сўраган. Фуқаро мурожаати адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давоми туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 16-сонли қарорининг 11 ва 12-бандларига асосан “Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқи олишлигини мумкинлигини инобатга олиб, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига мазкур фуқаронинг манфаатида "Кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи фактини белгилаш юзасидан даъво аризаси киритилиб мурожаат қаноатлантирилди.

  • Туман адлия бўлимига минг раҳмат, -дейди У.Қувватова. - Шунча йиллик сарсонгарчиликларимга чек қўйилди. Адлия халққа энг яқин, беминнат кўрсатишига ўз тажрибамда ишонч ҳосил қилдим.