Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Мажбурий меҳнат қонунан таъқиқланганми? Мажбурий меҳнат учун қандай маъмурий жавобгарлик мавжуд?
С.Зоҳидова, Гулистон т.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининиг 7-моддасига кўра мажбурий меҳнат, яни бирон бир жазо қўллаш билан таҳдид қилиш орқали ( шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида ) иш бажаришга мажбурлаш таъқиқланади.
Қуйидаги ишлар , яни:
ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида;
фавқулотда ҳолат юзберган шароитда;
суднинг қонуний кучга кирган хукмига биноан ;
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди.
Ўзбекитон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексниниг 51- моддасига кўра “Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш “ учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.
Меҳнатга бирон- бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно,-
БҲМнинг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқ бузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиш,-
БҲМнинг ўттиз бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш,-
БҲМнинг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса,-
БҲМнинг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Саволларга “Мадад” ННТнинг Гулистон тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси С. Ходжаназаров жавоб берди.