Янгиликлар
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ
Ширин шаҳар, Фарход МФЙ, Бунёдкор кўчаси, 25-уйда яшовчи фуқаро Х.Худоёрованинг “Sirdaryo IES” АЖдан нафақага чиққан турмуш ўртоғи И.Исломовга моддий ёрдам пули тўланишида амалий ёрдам беришни сўраб Ширин шаҳар адлия бўлимига ёзма шаклда қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, "Sirdaryo IES” АЖнинг жамоа шартномаларида “Юбилей саналарида ходимларга ва ишламаётган пенсионерларга корхона жамоа шартномасида белгиланган тартиб ва миқдорларда моддий ёрдам кўрсатилиши” белгиланган.
Шаҳар адлия бўлимининг аралашуви билан корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан И.Исломовга 446,000 сўм миқдорида моддий ёрдам пули тўлаб берилди.
- Шаҳар адлия бўлими томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериляпти, мурожаатлар қаноатлантириляпти, деб эшитиб келгандим. Карантин пайтида озгина моддий етишмовчилик бўлаётган эди. Мурожаатимни қаноатлантириб, моддий ёрдам пулини олиб беришди, раҳмат бўлим ходимларига, - дейди Х.Худоёрова.