Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН МУҲТОЖЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ


Коронавирус пандемияси инсонларнинг сабрини, иродасини, одамийлик хислатларини синовдан ўтказмоқда. Халқимиз касаллик олдида ҳарқачонгидан-да жипслашди. Бир-бирига ёрдам қўлини чўзаётган фуқаролар, муҳтож фуқароларга моддий кўмак бераётган ташкилотлар, тадбиркорлар, ўзбек халқи қон-қонига сингиб кетган,   минг йиллар давомида аждодлардан мерос қадриятлар давом этаётганининг гувоҳи бўлдик.

Карантин давом этаётган шу кунларда Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган ташкилот, корхона ва муассасалар аҳолининг кам таъминланган қатлами ҳолидан хабар олишда давом этмоқдалар.

Хусусан, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи 200 нафар кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳолига озиқ-овқатлар тўпламлари тарқатдилар.

-        Адлия органлари томонидан карантин бошлангандан буён аҳолига бепул ҳуқуқий кўмак, шунингдек,  кам таъминланган ва эҳтиёжманд қатламга  моддий ёрдам  бериб келинмоқда. Мана бугун Гулистон шаҳри 2-мавзеда жойлашган ногиронлиги мавжуд, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга  озиқ-овқат тўпламлари тарқатилди. Адлия бошқармаси ҳамда Гулистон шаҳар адлия бўлими мутахассислари фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларга ҳуқуқий тушунчалар беришди, - дейди бошқарма бошлиғи Ж.Нуритдинов.

-        Ёлғиз яшайман, кексалик нафақаси оламан, - дейди Шодлик МФЙ да яшовчи  Д. Андреев. – Адлия ходимлари йўқлаб келганидан жуда хурсанд бўлдим. Нафақат озиқ-овқат билан, балки мени қизиқтирган саволларгаям ҳуқуқий тушунчалар беришди. Ҳуқуқшуносларнинг бундай кўмагидан жуда хурсанд бўлдик.  

Шу куни Сайқал маҳалласида яшовчи кўп фарзандли ва оиласида ногирон аъзоси мавжуд оилаларга ҳам ташриф буюрилди.

-Озгина эътибордан қанча кўнгиллар шод бўлди, бир-биримизга, қўли юпқароқ қўшнилар-у маҳалладошларга эътиборли бўлайлик. Коронавирусни баҳамжиҳат енгамиз, - дейди бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев.