Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР –ИМТИЁЗ ВА ИМКОНИЯТЛАР


Бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг роли салмоқли тарзда ривожланиб бормоқда.

Жумладан, давлатимиз томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини тартибга солувчи бир қатор қонун ва қонун ости ҳужжатлар қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни, “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тасдиқланган 2014 йил
10 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 57-сонли Низоми ва бошқалар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини тартибга солиш билан бирга қатор имкониятлар ҳам яратади.

Хусусан, муҳтарам Президентимиз томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига катта эътибор қаратаётгани бу соҳанинг ривожланишига замин яратмоқда. Ҳозирги вақтда қайси соҳа ва йўналишга кўзингиз тушмасин нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг раҳбарлари томонидан мардонавор ҳамда хайрли ишлар қилинаётганлигининг гувоҳи бўласиз.

Айниқса дунё бўйлаб кенг тарқалаётган короновирус пандемияси бутун ривожланган давлатларни ҳам саросимага солиб қўймоқда. Шу жумладан, ушбу вирус Ўзбекистон ҳам хавотирдан йироқ қилгани йўқ албатта. Мана шундай синовли кунларда халқ билан елкама-елка туриб хизмат қилаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 3 декабрь куни “Волонтёрлик тўғрисида”ги қонунни имзолагани волонтёрларимизнинг фаоллиятларини янада мустаҳкамланишига олиб келди.

Мана шундай синовли кунларда елкама-елка бўлиб, халқимиз холидан хабар олаётган кўплаб нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари бор экан, халқимизнинг юки ерда қолмайди ҳамда мушкуллари осон кечади.

Эндиликда, биз бир нарсага эътиборни қаратишимиз керак бўлади. Яъни, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини кенг йўлга қўйиш ва тизимли равишда ишларини ташкил қилиш масаласи. Ваҳоланки, бугунги кунда мазкур ташкилий-ҳуқуқий масалаларни давлат органлари ва ташкилотлари билан келишиб ҳал қилиш ННТ вакиллари учун бир қатор қийинчиликларни туғдиради. Мана шу каби муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

19 майда “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари

ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5997-сонли Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонга асосан 2020-2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган бўлиб, унда бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Жамоатчилик назорати механизмлари орқали нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат органлари билан ҳамкорликда ёрдам бериш бўйича ишларни кучайтириш.

Аҳолининг турли қатламлари ва гуруҳлари манфаатларини акс эттирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилишда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш.

Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимини янада такомиллаштириш.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва кейинчалик уларни тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатига унификация қилиш.

Қуйи, ўрта ва ундан юқори даражадаги нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмини, шунингдек, уларнинг ушбу соҳадаги давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш.

Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат органлари томонидан ижтимоий аҳамиятли вазифаларни бажариши учун давлат ижтимоий буюртмасини бериш сони ва ҳажмини ошириш чораларини кўриш.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятига ноқонуний аралашиш ва уларнинг ҳуқуқлари бузилиши элементларига эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида доимий мониторинг олиб бориш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарликни жорий этиш.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида Юристлар малакасини ошириш марказида уларнинг даврий касбий ривожланиш амалиётини йўлга қўйиш учун ихтиёрий семинарлар ва ўқув курсларини ташкил этиш.

Адлия органлари ходимларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан бевосита алоқасини чекловчи электрон алоқани босқичма-босқич жорий этиш.

Хулоса ўринда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сонли Фармонининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида биринчилардан бўлиб, Адлия вазирлигининг буюртмасига кўра “MAROQAND” МЧЖ томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан боғлиқ давлат хизматларини электрон шаклда амалга ошириш имкониятини таъминловчи ягона тизим (www.e-ngo.uz) ишлаб чиқилди.

Бу биринчи навбатда, ўз фаолиятларини олиб бораётган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ишини тезкор ва сифатли бажарилишига ҳамда ортиқча оворагарчиликлар ва сарсонгарчиликларнинг юзага келишига чек қўяди. Шунинг билан бирга, коррупция ҳолатларининг олди олинишига олиб келади.

Давлатимиз томонидан кўзланган энг асосий мақсад ҳам айнан шу. Қачонки ҳужжатлар алмашинуви тўлиқ рақамли технологиялар орқали амалга оширилсагина, коррупция ҳалокатидан қисман бўлсада фориғ бўламиз.  

Ислом Маматов,

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг ННТ бўлими катта маслаҳатчиси