Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИДА БЎШ ИШ ЎРНИ


СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИДА БЎШ ИШ ЎРНИ

Сирдарё вилояти юридик техникумида бўш (вакант) лавозимлар бўйича
1-сонли ЭЪЛОН.

Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

(https://telegra.ph/Sirdaryo-viloyati-yuridik-tehnikumining-YOshlar-bilan-ishlash-b%D1%9Elimi-boshli%D2%93i-06-11)

Бухгалтер

(https://telegra.ph/Sirdaryo-viloyati-yuridik-tehnikumining-Buhgalteri-06-11)

Психолог

(https://telegra.ph/Sirdaryo-viloyati-yuridik-tehnikumining-psihologi-06-11) лавозимларига қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг).

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

Гулистон шаҳри маҳалла ҳудудида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган таълим муассасаси;

Иш режими: олти кунлик иш ҳафтаси, бир кун дам олиш куни (якшанба);

Муносиб иш ҳақи (иш стажи, ойлик устама ва бошқалар);

Қўшимча афзалликлар:

Аҳил ва ёшлардан иборат замонавий фикрлайдиган педагог жамоа.

Мурожаат муддати ва манзили:

Номзодлар  2020 йил 25 июнга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Юридик техникумининг кадрлар бўлимига sir.yuridik@adliya.uz электрон почтасига юбориш лозим (боғланиш учун телефон: 67 227-24-10).

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан (https://telegra.ph/adliya-06-10-3) ҳавола орқали ташишингиз мумкин.

Расмий талаблар:

Олий маълумот;

Мутахассислик бўйича 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликка эга бўлади.

Давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларни билиши ижобий қабул қилинади;

Шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2020 йилнинг 25 июнь санасига қадар қабул қилинади.

Танлов Сирдарё вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади.

Манзил: Гулистон шаҳри, Сайхун кўчаси, 6-уй. Мўлжал: Сирдарё вилоят Мудофаа бошқармасининг янги биноси.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги асослантирилган хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.