Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Адлия кўмагида фуқаро Мамараҳимов Тўлқин Раҳматуллаевичнинг сабабсиз тўланмай келган 2 384 499 сўм иш ҳақи ундириб берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Мамарахимов Тулкин Рахматуллаевичнинг Сайхунобод туманлараро “Агрокимё-ҳимоя” минерал ўғитлар базасида ходимларга иш ҳақлари берилишининг аҳволи юзасидан мониторинг ўтказилди. 

Мониторинг натижасида, Сайхунобод туманлараро “Агрокимёҳимоя” минерал ўғитлар базаси билан фуқаро Мамарахимов Тулкин Рахматуллаевичнинг ўртасида тузилган меҳнат шартномасида ўз вақтида иш ҳақини тўлаб берилиши кўрсатилган бўлсада, корхона томонидан жами 2 384 499 сўм иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Натижада, Сайхунобод туманлараро “Агрокимёҳимоя” минерал ўғитлар базаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарори талаблари бажарилмаган.

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 

154-моддасига кўра иш берувчи молиявий аҳволидан қатъий назар ходимга бажарган иш учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.

Суднинг қарори билан фуқаро Мамарахимов Тулкин Рахматуллаевичнинг фойдасига Сайхунобод туманлараро “Агрокимёҳимоя” минерал ўғитлар базаси ҳисобидан жами 2 384 499 сўм меҳнат ҳақи ундириб берилди.


Азизжон Мавлонов, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи