Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

АДЛИЯ АРАЛАШУВИ БИЛАН КРЕДИТ МАБЛАҒИ АЖРАТИЛДИ


Мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабабли бугун қатъий карантин чоралари кўрилаётган бўлса-да, фуқароларимиз ҳуқуқий маслаҳат ва кўмакка муҳтожлиги ҳамон долзарблик касб этмоқда. Адлия органлари ўз фаолиятини онлайн ишлаш режимида давом эттириб, ҳар бир мурожаат қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда. 

Гулистон шаҳар Баҳор МФЙда истиқомат қилувчи Фуқаро Шуҳрат Нурматов жорий йилнинг январь ойида тадбиркорлик қилиш мақсадида Гулистон шаҳар акциядорлик тижорат Халқ банкининг Сирдарё вилоят филиалига иссиқхона қуриш учун “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида 21.400.000 сўм миқдорида 15 % лик кредит олиш мақсадида ҳужжат топширган эди.

Банк муассасаси томонидан кредит ажратиш чўзилиб кетганлиги боис тадбиркор жорий йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ишонч телефонига қўнғироқ қилишга мажбур бўлди.

Мазкур мурожаат Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан назоратга олинди. Адлия бўлими аралашуви билан қисқа муддатда мурожаат ижобий ҳал қилинди ҳамда фуқаро Шуҳрат Нурматовга тадбиркор фаолияти билан шуғулланиши учун тижорат банкининг тегишли кредит маблағи ажратилди.


Дилшод Абдуллаев,

Гулистон шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси