Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

“МУРҒАК ҚАЛБ” АКЦИЯСИ – СИРДАРЁДА


Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Мурғак қалб”акцияси доирасида  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳам ўз совға-саломлари  билан вилоят болалар уйига ташриф буюрди. Меҳмонлар карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда кутиб олинди, уларнинг тана ҳароратлари ўлчаниб, тиббий ниқоблар ва бошқа дезинфекция воситалари билан тўлиқ таъминланди.
 Дарҳақиқат, ота-она меҳрини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Бироқ, отадек азиз, онадек қадрдон Ватан бор. Сирдарё вилоят болалар уйида тарбияланаётган мана бу мурғак қалб эгалари учун тарбиячилар ўз оналаридек ғамхўр ва меҳрибон. Адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдиновнинг ушбу масканга ташрифи болажонларга олам-олам қувонч улашди.
-        Дарҳақиқат, гўдакларимиз ҳамиша давлатимиз, барча масъул раҳбарлар эътиборида, - дейди вилоят болалар уйи раҳбари Турсуной Холбоева. – Мана бугун ҳам адлия бошқармаси болажонлар учун жуда муҳим бўлган санитария-гигиена воситалари ҳамда совға-саломлар билан ташриф буюришди. Ҳали дуруст гапира олмасалар-да мурғак қалблар ушбу меҳр-эътиборни юракдан ҳис қиладилар.

Мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шу боис ота-онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш шакллари Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда кўрсатиб ўтилган.  Серқуёш юртимизда  ҳар бир бола, ижтимоий келиб чиқиши, ирқи, жинсидан қатъий назар қонун ҳимоясида. Тадбир болажонлар томонидан намойиш этилган мусиқий чиқишлар билан янада кўтаринкилик касб этди.


Дилноза Умрзоқова,

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси