Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

“Салом, Сардоба, биз биргамиз!”: навбатдаги гуманитар ёрдам Сирдарёга етказилди (фото)


Адлия вазирлиги томонидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акцияси давом этмоқда.

Техноген офатдан жабрланганлар тақдирига даҳлдорлик ҳиссини ифода этиб, уларга қулай шароитлар яратилишини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшишга, уларга ёрдам қўлини чўзиб, қўллаб-қувватлашга ошиққан фуқароларимиз кундан-кун кўпаймоқда.

Акция эълон қилингандан буён ўтган вақт давомида кўплаб фуқаролар, бизнес вакиллари, жамоат ва халқаро ташкилотлардан катта миқдорда зарур истеъмол товарлари, жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, дори-дармонлар ва тиббий буюмлар, идиш-товоқлар келиб тушди.

Кўнгиллилар карантин талаблари ҳамда санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда уларни машиналарга ортиб, керакли манзилга етказиб бермоқдалар.

Ўтган давр ичида акция доирасида Сирдарё вилоятига гуманитар ёрдам ортилган қарийб 20 та юк машинаси жўнатилди.

Бугун 16 май куни ички ишлар органлари вакиллари ҳамроҳлигидаги гуманитар ёрдам ортилган автомашиналар Сирдарёга етиб борди.

50 нафардан ортиқ фуқаролар ва ташкилотлар томонидан моддий ёрдам шаклидаги мурувват ёрдами марказий штабга топширилди. KOICA халқаро агентлиги, Ўзбекистон мебель ва дарахтга ишлов бериш саноати ассоциацияси, Словениянинг “KRKA” халқаро фармацевтика компанияси, “S.Y.R Forwarders Ltd” транспорт компанияси, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва бошқалар кийим-кечак, дори воситалари, гигиена воситалари, уй учун мебель жиҳозларини етказишди.

Шу билан бирга. Шодиев халқаро фондининг ваколатхонаси томонидан Адлия вазирлиги ва “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда 500 та озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами юборилди.

Фаоллардан бўлган Умида Ҳусаинова Сардоба ва Мирзаобод туманларидаги жабр кўрган 60 та оилага ҳомийлар ёрдамида йиғилган жами 60 млн. сўмни шахсан топширди.

Акция доирасида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг таркибий тузилмалари мутахасислари ҳам фаол иштирок этмоқда. Давлат хизматлари марказлари томонидан беғараз сайёр хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган. Ҳозирги вақтгача 1 013 та ҳужжат, жумладан 740 та туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома,

264 та никоҳ тузилганлик ҳақидаги гувоҳнома тикланди.

Шу билан бирга, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан очилган махсус ҳисоб рақамига жорий йилнинг 3 майидан -15 майига қадар молиявий ҳисса қўшиш истагида бўлган шахслардан 298 356 086 сўм келиб тушди.

Шу тариқа, махсус ҳисоб рақамга (20212000100981895003) ташкилотлардан 233 188 412 сўм маблағ ўтказиб берилди.

Payme ва Click тўлов тизими (“Хайрия” бўлими – “BizBirgamiz” логотипи) орқали фуқаролардан эса 65 167 674 сўм келиб тушди.

Мазкур маблағлар сув тошқинидан талофот кўрганларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида улар билан маслаҳатлашган ҳолда тегишли маҳсулот ва буюмлар харид қилишга йўналтирилади.

Акция ташкилотчилари йиғилган пул маблағларининг мақсадли сарфланиши жараёнининг шаффофлигини таъминлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олади.

Ташкилотчилар мазкур ҳодисага бефарқ бўлмаган барча фуқаролар ва ташкилотларга миннатдорлик изҳор этади. Мазкур мураккаб вазиятда сирдарёликлар сизларнинг ёрдамингиз ва қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилмоқда. Уларнинг наздида бефарқ бўлмаган ҳамда ёрдам қўлини чўзиб, хайрихоҳлик кўрсатган инсонларнинг меҳр-муҳаббати ва қалб қўри уларга куч-ғайрат бахш этиб, ёрқин келажакка умид уйғотмоқда.

Маълумот учун. Саволлар бўйича телефон рақамлари: 91-572-11-00, 71-239-33-23, 97-157-80-65.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

(human.uz сайтидан олинди)