Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

ТАДБИРКОРЛАРГА КЎПРОҚ ЭРКИНЛИКЛАР БЕРИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги қарорига асосан, кўпгина жиддий ўзгартиришлар киритилди.  

Мисол учун, тадбиркорлар учун қуйидаги ўзгаришлар кутиляпти.

2020 йил 1 июнга қадар тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят турлари декриминализация қилинади. Шунингдек, божхона соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятини биринчи марта содир этган, товар учун тўловни ихтиёрий равишда тўлаган ва божхона расмийлаштирувини амалга оширган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тартиби жорий этилади.

2020 йил 1 декабрдан ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси санкциясида назарда тутилган жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлашни рағбатлантириш тизими жорий этилади.

2020 йилда солиқ тўловчилар томонидан ортиқча тўланган солиқ суммаси белгиланган муддатда қайтарилмаган ҳолда ушбу сумма учун солиқ тўловчиларга бюджет ҳисобидан Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг миқдорда фоизлар тўлаш ҳамда ички бозорда сотилган маҳсулот бўйича қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби самарали йўлга қўйилади.

2020 йилда лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар камида икки бараварга қисқартирилади.

2020 йил 1 июнга қадар экспортни олдиндан молиялаштиришга қаратилган Экспорт-кредит агентлиги ташкил қилинади;

2020 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик субъектларига лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришда кадрларнинг профессионал малакаси, тақдим этилган ҳужжатлар ва дастурларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга, бино ва иншоотларнинг – санитария-эпидемиологик талабларга ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.

Бунда, ваколатли давлат органлари тадбиркорлик субъектларига малакали кадрларни излаш, ҳужжатлар ва дастурларни қайта ишлаш учун мутахассисларни жалб қилиш ҳамда лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам беришлари лозим, талабгорнинг таклиф этилган ёрдамни рад қилиш ҳоллари бундан мустасно.

Адлия бўлимимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини туманимиз ҳудудларида жойлашган радиоузеллар орқали, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда тарғибот қилиб боряпмиз. Шунингдек, туман кичик бизнес вакиллари ҳамда хусусий тадбикорларнинг онлайн саволларига батафсил жавоб бериб боряпмиз.

Ҳ.Аҳмедов,

Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи