Янгиликлар
07
СУВ ТОШҚИНИДАН ЖАБР КЎРГАН ФУҚАРОЛАРГА ҲУҚУҚИЙ КЎМАК КЎРСАТИЛМОҚДА
Боёвут туман адлия бўлими, туман давлат хизматлари ва фуқаролик ҳолатларини далолатномаларини ёзиш бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини оқибатида кўчирма қилиниб, туманнинг “Озодлик”, “Ҳосилобод” маҳаллаларига жойлашган фукаролар ҳолидан хабар олдилар.
Мулоқот чоғида фуқароларга йўқолган паспорт, уй-жой кадастр ҳужжати, никоҳ гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатларни тиклаш масалаларида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, фуқароларнинг дастлабки рўйхатлари шакллантирилди.
Абдуманнон Исмоилов,
Боёвут туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси