Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Менинг шахсий автомобилимдан ички ишлар органлари ходимлари фойдаланиш ҳуқуқига эгами, шундай бўлса, қанақа ҳолатларда?
Миржалол Имомалиев,
Боёвут тумани Совотобод маҳалласи, Келажак кўчаси 18-уй
Жавоб: “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 20-моддасига асосан Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:
Табиий офат юз берган жойга боришда, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш, жиноят содир этган шахсларни тақиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш, ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун фойдаланиши мумкин.
Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.
Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида ҳаражатлар қилинган ёки зарар етказилган тақдирда, шунингдек, транспорт воситасининг эгасига мулкий зарар етказилган тақдирда ушбу ҳаражатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини ички ишлар органлари томонидан қоплаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Саволга Боёвут туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси А.Исмоилов жавоб берди.