Янгиликлар
07
ФУҚАРОЛАР ЖАМОАТ ИШЛАРИГА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИЛДИ
Жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари Ширин шаҳар адлия бўлимига Ширин шаҳар, 4-блок 4-уй, 15-хонадонда яшовчи фуқаро Ш.Абдукаримова ҳамда Ширин шаҳар, 2-блок 9-уй, 34-хонадонда яшовчи фуқаро Д.Хусановалар ишга жойлаштириш масаласида мурожаат қилди.
- Шаҳар адлия бўлими томонидан ушбу фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги қарорига асосан,шаҳардаги Бунёдкор МФЙ га, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига уларни ишга олиш бўйича тавсия берилди. Бунёдкор МФЙ раиси Х.Халилов тавсияга кўра, фуқароларнинг шароитини ўрганиб чиқиб, уч кун ичида уларни ишга қабул қилгани ҳақида буйруқдан кўчирмани электрон юборди. Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича эълон қилинган карантин шароитида адлия бўлими шаҳардаги барча маҳалла, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб боряпти. Натижада, фуқаролардан тушган мурожаатлар ўз муддатида қаноатлантирилиб келинмоқда, - дейди бўлим бош маслаҳатчиси Бекзод Ғайбуллаев.