Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Менинг томорқам 6 сотихдан иборат, яна 53 та парранда боқаман, шу ишларим учун меҳнат стажи кетадими? Стаж бўлиши учун нима қилса бўлади?
Абдухалимов Зуҳриддин Нуриддин ўғли
Боёвут тумани, Совотобод маҳалласи, Келажак кўчаси 17-уй
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3680-сон Қарорига асосан 2018 йил 1 июлдан Деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Бюжетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилиши белгиланган.
Шунга кўра, белгиланган суғурта бадалини тўловларини амалга оширган тақдирингизда Сизнинг фаолиятингиз меҳнат стажига киртилиши мумкинлиги тушунтирилади.
Савол: Мен мунтазам қон топшириб тураман, қон топширган кунларимда кунларимда иш вақтим сақланиб қоладими?
Жамшид Алибеков,
Боёвут тумани Совотобод маҳалласи, Бобур кўчаси 11-уй
Жавоб: Донорга қўшимча дам олиш куни берилади.
“Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 20-моддасига асосан қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш хақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади.
Донорга ҳар сафар қон ва унинг таркибий қисмларини топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи берилади. Донорнинг хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таьтилига қўшиб берилиши мумкин.
Саволларга Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи
Ж. Шомирзаев жавоб берди.