Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Сирдарёда давлат нотариал идоралари фаолияти тугатилди: 23 нафар хусусий нотариуслар фаолият бошлайди


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги давлат нотариал идоралари фаолияти тугатилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрда қабул қилинган ПФ-5816 -сон «Ўзбекистон Республикасида Нотариат тизимни тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил этилиши белгиланган эди.

Хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилишидан мақсад аҳолининг нотариал хизматларга бўлган талабини қондириш, нотариат соҳасида эркин рақобат муҳитининг шаклланиши, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига тўла барҳам беришдан иборат.

Энди нотариал идорада ортиқча навбат кутиш ҳолатлари барҳам топади, фуқаролар ҳафтанинг исталган кунида нотариус хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси вилоят ҳудудида фаолият юритаётган 23 нафар хусусий нотариуслар тўғрисидаги маълумотни эълон қилди: