Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

САВОЛ БЕРИНГ-ЖАВОБ БЕРАМИЗ


Савол: Ассалому алайкум! Мен 2020 йилнинг 5 март куни Микрокредитбанкнинг Боёвут бўлимидан 1000000 (бир миллион) сўм миқдорида Онлайн кредит олганман. Ўзим мактабгача таьлим ташкилотида ишлайман, 15 мартдан буён уйда ўтирибмиз, ойлик маош йўқ. Банк ходимлари ҳар куни телефон қилиб, кредитни тўлашимни айтишаяпти. Ойлик маош йўқ, ортиқча келадиган даромадим йўқ, қандай йўл тутай?

      Ирода Халикулова, Боёвут тумани.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сон Фармонининг 11-бандида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловларга 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктиришни тақдим этиш, амалга киритилган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитларига гаров таъминоти бўйича жарима санкциялари ва ундирув чоралари қўлламаслик учун шарт-шароитлар яратиш ва тартиб-таомилларни соддалаштириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.

Маълумот тариқасида билдириладики, банкнинг телеграмм мессенжеридаги “Микрокредитбанк” расмий телеграмм канали орқали 

2020 йилнинг 2 апрель куни тақдим этилган маълумотларда қуйидагилар акс эттирилган: “Микрокредитбанк томонидан: кредит қолдиғи 100,0 млн.сўмдан кўп бўлмаган жисмоний шахсларнинг кредитлари тўлов графигига март-апрел-май ойлари учун автоматик тарзда имтиёзли давр берилди, фоиз тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги учун пеня тўловлари бекор қилинди, карантин тугагандан сўнг фуқаролар банк филиалига мурожаат қилиши орқали кредитларининг имтиёзли даврини бундан ҳам ортиқ муддатга яъни, 

1 октябрга қадар узайтиришлари мумкин. Онлайн кредитларимиз бундан мустасно.”

Маълумотлар билан банкнинг ижтимоий тармоқлардаги t.me/mikrokreditbank, https://mbk.uz ва бошқа расмий сайтлари билан танишишингиз мумкин. 

         Ж.Шомирзаев, 

Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи