Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

МАЖБУРИЯТЛАРИМИЗНИ НЕЧОҒЛИ ДАРАЖАДА БИЛАМИЗ?


Карантин шароитида жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш 1 млн 115 минг сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган ҳамда барча электрон ОАВ лар орқали эълон қилинган бўлсада, жорий йилнинг 14 апрел ҳолатига Оқолтин туман ҳудудида яшовчи 58 нафар фуқароларнинг ниқобсиз юриши оқибатида  маъмурий жавобгарликка тортилгандилар.

Айрим фуқаролар вирус хавфини тўлиқ англамай ва унга қарши кўрилаётган чора-тадбирларнинг аҳамиятини тушунмаган ҳолда карантин тартибини бузиб, касалликнинг мамлакатимизда кенг тарқалиши хавфини туғдирмоқда.

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун қонунчилигимизда жуда кескин жавобгарликлар мавжуд ва эндиликда улар янада кучайтирилди.

Карантин шароитида давлат санитария назорати органларининг  тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ҳамда ушбу жойни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик жиноят сифатида баҳоланади. 

 Илгари карантин қоидаларини бузганлик учун, агар бу одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо белгиланган. Кучайтирилган тартибга кўра, эндиликда бунинг учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади. 

Агар ўша ҳаракат одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин эди. Эндиликда карантин қоидаларини бузган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Масалан: Франция қонунларида шахснинг ҳаракатлари юқумли касаллик тарқалишига сабаб бўлса,15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Қонунга кўра, Жиноят кодекси 244-5-модда билан тўлдирилди. Инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш қуйидагича жазоларни юзага келтириш мумкин: 

• 44 млн 600 минг сўмгача жарима;

• 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

• 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари. 

Бундай маълумотларни нашр қилиб, кўпайтириб, ОАВ, Интернет орқали тарқатганлар бадални икки ҳисса кўпроқ тўлайди – 89 млн 200 минг сўмгача жарима! Бу ҳолат учун ҳатто 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жиноий жавобгарлик белгиланди.

Бундан асосий мақсад, биринчи навбатда, асоссиз ваҳима тарқалишининг олдини олишдир. Ваҳиманинг олди олинсагина жамоат хавфсизлиги таъминланади, мутасадди идораларнинг нормал фаолият юритиши учун шароит яратилади. 

Шунингдек Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тиббий мажбурлов чораси қўлланилишини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди. 

Тиббий мажбурлов чораси шахсни маъмурий жавобгарликдан озод этадими?

  Йўқ. Яъни карантин шароитида қоидаларни бузган шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланса, у жарима тўлаш билан, бир пайтнинг ўзида 30 суткагача муддатда тиббий мажбурловни ҳам ўтайди. 

Амалдаги кодексда мажбурий тиббий чоралар қўллаш учун ҳуқуқий асослар мавжуд эмас эди. Ушбу чоралар санитария ва эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузган ва айни пайтда касалликнинг янада кенгроқ тарқалишига сабабчи бўлиши мумкин бўлган шахсни жамиятдан ажратган ҳолда мажбурий равишда даволаш имкониятини беради.Ушбу чоралар айнан карантинли ва инсон учун хавфли юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида қўлланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси ниқобсиз юрганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қисм билан тўлдирилди.

Ушбу чорага касаллик “занжирини узувчи” восита сифатида қараш ўринли. Нафақат катта жарима тўламаслик учун ниқоб тақилади, балки касалликнинг тарқалиш географияси тўсилади, ўз-ўзидан атрофдагилар хотиржамлигига эришилади. Шу кунларда бутун инсоният катта синовни бошдан кечирмоқда. Ҳамма гап одамларнинг онгли равишда тўғри қарор қабул қилишида қолади. 


Турсунбой Каримов 

Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи