Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

САВОЛ БЕРИНГ - ЖАВОБ БЕРАМИЗ!


    Савол беринг жавоб берамиз
    Савол: Мен II гуруҳи ногирониман, кўчмас мулк объектлари(турар жойлар) га бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қандай нархлар белгиланганва ногиронларга имтиёзлар мавжудми? М.Лазизов.

    Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
24 июлдаги 623-сонли қарорига асосан“Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича Давлат ҳизматлари нарҳларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2014 йил 10 июлдаги
186-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.
    Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги нархлар белгиланди:
    -жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;
    -101 квадрат метрдан 300 квадрат метргачабўлганида – базавийҳисоблашмиқдорининг 2 баравари;
    -301 квадрат метрдан ортиқ бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 бараваримиқдорида йиғим ундирилади.

    I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун юқоридаги давлат хизматлари нархи умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.

Сайхунобод туман
адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров