Янгиликлар
16
К И Т О Б Б И Л И М Б У Л О Ғ И, А Қ Л Ч И Р О Ғ И Д И Р !
Инсоният тараққиётида китобларнинг ўрни, аҳамияти беқиёс. Бебаҳо маънавий бойлик, айтиш жоизки, бир мўъжиза бўлган китобнинг аҳамиятини инсонлар онгига етказиш учун бизда ҳамма шароитлар бор.
Донишмандлар айтадики: “Китоб билим булоғи, билим ҳунар чироғи”, “Китоб сеҳргар, китобда одамзоднинг ақли мужассам, у кишилик мутаффакирлигининг устуни, китобсиз олам – ёввойилар оламидир”.
Бадавлат бир одам буюртма билан жавон ясаттирди-да, уни муқоваси чиройли ва ялтироқ китоблар билан тўлдирди. Ажабки, китобларни варақлаб ҳам кўрмади, маъноси билан қизиқмади ҳам. Шундан сўнг меҳмонларига махсус буюртма билан ясалган жавонни, ундаги китобларни кўрсатиб, яйраб мақтанишни одат қилди. Меҳмонлари ҳам ўзига ўхшаган тоифадан эди. Жавоннинг қандай тахтадан ясалиб, неча пулга тушгани билан қизиқдилар. Устасига таҳсинлар айтдилар, бир – иккитаси эса шундай жавон ясаттиришни ният қилиб, устанинг телефон рақамини ёзиб ҳам олди. Жавонга терилган китоблар қўлга олинмади, варақланмади. Уй эгаси бу ҳолатга аҳамият бермай:
-Уйнинг ҳусни-безаги латта-путталар эмас, китоблар! деб фахрланишда давом этди.
Агар бу одам китоб уйнинг эмас, қалб ва ақлнинг ҳусни эканини англаса, комиллик сари қадам қўйган бўларди.
Ушбу қиссадан – ҳисса шуки, шароитдан келиб чиқиб, уйдаги китобларни бирма-бир кўздан кечирган ҳолда, шошилмасдан мутолаа қилсак, қалбимиз тозаланади, фикримиз тиниқлашади, турмуш сўқмоқларидан қоқилмай ўтишимизда йўлчи-юлдуз каби олд пешонамизни ёритиб туради. Агар фарзанларимизни ҳам бунга жалб этсак, коронавирус инфекциясидан холис бўлиш ва унга қарши курашда қатьий ирода намоён этиб, баралла енгиб ўтишимизга кафолат бераман.
Н.Қаршибоев, Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи