Янгиликлар
07
#Сўраган_эдингиз
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш тартиби ҳақида маълумот берсангиз? - Ер кодекснинг 91-моддасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан, ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади. Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Азизбек Мавланов жавоб берди.