Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Нарх-навонинг сунъий оширилишига йўл қўймайлик


Хабарингиз бор, Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 16 мартдан эътиборан Ўзбекистонда карантин чоралари эълон қилинди.

Мазкур эпидемияга қарши курашиш ҳар бир инсоннинг ўз қўлида. Инфекциядан ҳимояланиш учун гигиена талабларига ва бу борадаги кўрсатмаларга қатъий риоя қилиш,энг муҳими ваҳимага берилмаслик лозим.

Бугун халқимизнинг сабри, иродаси, қолаверса, бир-бирига бўлган меҳр-оқибати синовдан ўтаяпти. Ҳозир вазият бундай, эртага қандай бўлар экан, деган ўй билан, бозорда ортиқча харидларни амалга ошириб, нарх-навонинг сунъйи ошишига сабабчи бўлаётган айрим юртдошларимиз ҳам, афсуски, орамизда учраб турибди.
Барча масъул ташкилотлар раҳбарлари қатори адлия органлари раҳбарлари ҳам бу борадаги вазиятни ўрганмоқда. Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов Янгиер шаҳар деҳқон бозорида бўлди. Бозорда одатдагидан кўра назорат кучайтирилганлиги боис, нарх-наво барқарор. Бу борада адлия бўлими бошлиғи томонидан тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилди.