Янгиликлар
НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРДА КОРОНАВИРУС ТАРҚАЛИШИ ХАВФИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН БАРЧА ЗАРУР ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА
Бугунги кунда Сирдарё вилояти туман ва шаҳарларида 23 та давлат нотариал идоралари фаолият юритади. 2019 йил давомида ушбу идоралар бинолари тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилиб, замонавий жиҳозлар билан жиҳозлаб берилган эди.
Нотариал идоралар аҳоли энг кўп ташриф буюрадиган жойлар сирасига киришини ҳисобга олиб, коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун давлат нотариал идоралари бинолари ҳам ҳар уч кунда дезинфекция қилинмоқда.
- Энг аввало, бу ерга ташриф буюрган фуқароларнинг саломатлигини сақлашга, уларнинг коронавирусдан сақланиш бўйича билимларини оширишга катта эътибор беряпмиз, - дейди Янгиер шаҳар 1-сон ДНИ нотариуси Ойгул Зокирова. – Фуқароларнинг кўзи тушадиган жойларга коронавирус профилактикаси акс эттирилган плакатлар жойлаштирилди. Барча ходимлар тиббий ниқоблар билан таъминланди.
Айтиш жоизки, нотариал идоралар ходимлари карантин пайтида доимгидек бир маромда иш олиб боришяпти. Бу ерга турли масалалар билан келган мижозларга коронавирусдан сақланиш борасида Адляи вазирлиги томонидан тайёрланган тарқатма материаллар таркатилмоқда.
- Касалликнинг олдини олиш барчамизнинг бурчимиз, ўзимизни эҳтиёт қилсак, Аллоҳ ҳам асрайди, - дейди Янгиер шаҳар 3-сон ДНИ нотариуси Ҳалима Шодиева.