Янгиликлар
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШСА, ЭЛ БИРЛАШАР...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус туфайли юзага келган ҳолат ҳақида ҳақида гапира туриб, овқат хавфсизлиги, касалликнинг тарқалиши олдини олиш борасидаги вазият назорат остида эканлигини маълум қилди.
«Прокурорлар юрсин бозорларда. Одамлар сезсин давлат назорати борлигини, - дея топшириқ берди президентимиз.
Бугунги кунда нафақат прокурорлар, балки ҳокимлар ва эл ҳақида қайғурган барча ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар бозорлардаги нарх-навонинг кескин ошишининг олдини олиш, дорихоналарда керакли дори-дармон ва антисептик воситалар заҳиралари шакллантирилганлиги устидан жамоатчилик назорати олиб бормоқдалар.

Бозорга кираверишда юк машиналарида 3300 сўмдан сара картошка, 1000 сўмдан пиёз ва литри 9500 дан ўсимлик ёғи, қопи 135 минг сўмдан «Ховосдонмаҳсулотлари» корхонаси ун маҳсулоти сотиляпти. Аҳоли албатта, бундай арзончиликдан хурсанд. Арзон маҳсулотлар атрофида ҳеч қандай тартибсизлик ва тўполонга дуч келинмади. Бозор бир маромда ишлаб турибди. Ҳудди шу ерда Гулистон шаҳридаги 3-мавзеда фаолият юритадиган «Равшан даволаш маскани» МЧЖ ходимлари одамларга тиббий ниқобларни бепул тарқатишмоқда.
-Раҳбаримиз эл учун хавотирли кунларда хайрли ишдан четда қолишни эп кўрмадилар, кичик бўлса ҳам эл саломатлигига ҳисса қўшяпмиз, - дейди клиника ходимлари.
-Президентимизнинг видеоселекторда гапирган гапларини телеграм каналларида эшитдим. Давлатимиз раҳбари ҳақ гапни айтдилар, эл бошига кулфат тушган вақтда нархни кўтариш инсофсизларнинг иши. Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул ҳеч кимга буюрмайди, деб тўппа-тўғри айтдилар, - деди Шуҳрат исмли картошка сотувчиси.
Демак, фуқароларимиз халқ бўлиш, бирлашиш вақти келганини, коронавирус пандемияси ҳам эл бошига тушган бир синов эканлигини тушуниб етдилар. Энди бир-биримизни, ўзимизни, фарзандларимизни асраш қолди. “Ўзини асраганни Аллоҳ ҳам асрайди”, деган нақл ёдингизда бўлсин, азизлар!