Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ОБОД ЖОЙДА БАРАКА МЕЗБОН


Халқимиз маънавиятида, қадриятларида   ибратли тажрибалар  мавжуд. Масалан, ҳашар деб аталган тадбир барчани бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.

Ҳашар – бу халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан биридир. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саховат ва бунёдкорлик мужассам.
Шу боис энг қадимий ва навқирон байрам -Наврўз  арафасида эълон қилинган умумхалқ ҳайрия ҳашарида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси аҳил жамоаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари  фаол иштирок этишмоқда.
Ҳашарда адлия бўлимлари ҳамда давлат нотариус идоралари жойлашган бинолар атрофи ва ички ҳудудлари тартибга келтирилди, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тозаланди, дов-дарахтларни буталаш ишлари амалга оширилди.
Мухтасар айтганда, ҳашар юртдошларимизни Ватан равнақи учун фидойи бўлиш, уни янада обод этиш иштиёқида яшаш, шу билан бирга, халқимиз руҳиятини кўтариш, миллий қадриятларимизни улуғлаш ва энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олишга хизмат қилади.
Жойларда ҳашар қизғин давом этмоқда. Бажарилган ишлар ҳақида туман-шаҳарлардан пешма-пеш хабар келиб турибди. Савоб ишга ҳар биримиз бош қўшайлик, вилоятимизни обод ва покиза  маконга айлантирайлик!