Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҲОВЛИСИДА ҲАШАР ҚИЗҒИН


Гулистон шаҳрида умумхалқ ҳашари уюшқоқлик билан бошланди. Эрта тонгдан кўчаларга сувлар сепилган, ҳамма байрамона кайфиятда.

Дарҳақиқат, юртимизда аҳоли маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бу борада маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар истиқлол даврида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, умуммиллий анъанага айланган.

Зеро, ҳашарлар пайтида маҳалла ҳудудлари, гузарлар, кўчалар, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни тартибга келтириш, ёлғиз қариялар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, жамият тафаккурининг янгиланишида муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, ҳашар минг йиллар мобайнида кишилар ўртасидаги бир-бирига ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик каби эзгу туйғуларни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилади.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси аҳил жамоаси ҳам ҳашарда бирёқадан бош чиқариб, ташкилот ҳовлисида эрта тонгдан ҳашар ишларини бошлаб юборди.

Кўчалар супурилиб, йўл ёқалари тартибга келтирилди, ерлар юмшатилиб, райҳону жамбил уруғлари сепилди.
- Илгарилари ота-боболаримиз уй қурганда, тўй ва маърака қилганда шундай ҳашарлар ўтказиларди ва бу савобли иш уларнинг қалбига меҳр улашиб, бир-бирига боғларди. Мана бугун ҳам ҳази-ҳузул, қувноқ ҳангомалар остида бошқарма ҳовлисига атиргуллар экилди, орқа ҳовли текисланиб, дарахтларга шакл берилди. Кўрганда кўз қувонадиган ҳовлидан кириб келишнинг ўзидаёқ кўнгиллар яйрайди, - дейди вилоят адлия бошқармаси ННТлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Қобилжон Аҳмаджонов.
Минг йиллик байрамимиз - байрамлар онаси -Наврўз байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари юртимизни янада файзли бўлишида ўзига хос вазифани ўтайди. Кириб келаётган байрам муборак, азизлар!
Адлия бошқармаси ҳамда унинг туман-шаҳар бўлимларида ҳашар давом этяпти. Бу ҳақда кейинроқ батафсил.