Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

БОЛАЛАРГА УЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР БЕРИЛДИ


Ёшлар - келажагимиз, эртанги кунимиз эгалари. Бугун навқирон авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши учун мамлакатимизда шароитлар етарли. Ана шу имкониятлардан унумли фойдаланган ёшлар ўз иқтидори ва истеъдодини намоён қилиб, улкан ютуқларни қўлга киритмоқда. 

Айниқса, давлат органлари, ташкилот ва муассасалар раҳбар ходимлари билан ўтказилаётган турли учрашув ва давра суҳбатлари ўқувчиларнинг “Ким бўлсам экан?”, деган саволга жавоб излашига туртки бўлаётир. 

Ширин шаҳридаги 3- умумтаълим мактабида 1200 нафар ўқувчи таҳсил олади. Бу ерда маънавий-маърифий тадбирлар тез-тез ўтказиб турилади. Бугун ушбу таълим-тарбия масканида Ширин шаҳар адлия бўлими ҳамда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимларининг ўқувчилар билан учрашуви ташкил этилди.

Меҳмонлар дастлаб, дарс жараёнларида иштирок этишди. Танаффус пайтида болалар билан мулоқотда Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Конституциямизнинг айни бандларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.