Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

"МИГРАНТЛАРЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ" ЛОЙИҲАСИ САЙХУНОБОД ТУМАНИДА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан имзоланган "Мигрантларга ҳуқуқий ёрдам" лойиҳаси доирасида меҳнат мигрантларига ҳуқуқларини тушунтириш, соҳада қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида Сайхунобод тумани адлия бўлими томонидан "Синтоб" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида уйма-уй юриб маҳаллада яшовчи фуқаролар орасида ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди.
б - тумандаги аҳоли энг гавжум қишлоқ бўлиб, бу ерда 824 та хонадонда 4 529 нафар аҳоли истиқомат қилади, кўпгина 20-40 ёш орасидаги синтобликлар қўшни давлатларга бориб ишлаб келишади, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров. - Учрашувлар доирасида четга чиқишга ҳозирлик кўраётган фуқаролар ҳамда уларнинг ота-оналари билан бу борада қонунчиликда кўзда тутилган тартиб-қоидалар, одам савдосидан огоҳ бўлиш тўғрисида суҳбатлашдик.