Янгиликлар
02
ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТИДА АНОНИМ СЎРОВНОМАЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг 2020 йил 27 февраль кунги
15/1/89-сон топшириғи ижросини таъминлаш борасида жорий йилнинг 2-март куни Гулистон шаҳар адлия бўлими ходимлари ҳудудларда фаолият юритиётган тадбиркорлик субьектлари орасида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси бўйича ижтимоий тадқиқот сўровномаси ҳамда социологик сўровларни ўтказиш мақсадида Гулистон шаҳар давлат хизматлари агентлиги маркази ходимлари билан ҳамкорликда 50 нафар тадбиркорлар билан учрашиб, ўзаро мулоқот қилдилар, шу жараёнларда аноним сўровномалар тўлдирилди.
-Бундай сўровномалар тадбиркорлар фаолияти олдида муаммо ва тўсиқлар мавжуд-мавжудмаслиги, уларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини аниқлашга ёрдам беради, - дейди шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Д.Абдуллаев.