Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

САЙЁР ҚАБУЛ САМАРА БЕРДИ,ЭНДИ КЎЧА ВА ХОНАДОНЛАР ЁРУҒ ҲАМДА ЧАРОҒОН БЎЛАДИ


2020 йилнинг 28 февраль куни Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Э.Махкамов, Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Шамирзаев, туман Давлат хизматлари маркази директори Э.Эрназаров ва Боёвут туманидаги Бош вазирнинг тадбиркорларни мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири С.Урдабоев ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Боёвут туманидаги А.Темур маҳалласининг жисмоний ва юридик шахслари учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 40 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан сайёр давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, маҳалланинг Кумуш кўчасида яшовчи фуқароларнинг электр энергиясининг кучланиши пастлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Жараёнга туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари ҳам жалб қилинди. Аҳолининг мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида  шу куннинг ўзида Кумуш кўчасига 3 та электр симёғоч ўрнатилиб, янги тармоққа улаб берилди. Сайёр қабул самара берди, энди кўча ва хонадонлар ёруғ ҳамда чароғон бўлади.

Сайёр қабул давомида 10 га яқин фуқароларнинг мурожаатларига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 4 нафар фуқаронинг мурожаатлари Боёвут туманидаги Бош вазирнинг тадбиркорларни мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси орқали тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Бундан ташқари, сайёр қабул доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.