Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Тадбиркорни нима безовта қилаётганди?


Яқинда Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан “Мирзо Улуғбек” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзасидан келиб тушган 6 та мурожаат жойида ҳал қилинди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар олиш масаласида келиб тушган 4 та мурожаат бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

  Б.Мухторов 4 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. У раҳбарлик қилаётган “Шерзод Меҳрангиз” МЧЖ автомобилларга сервис хизматини кўрсатади. МЧЖ биноси олдидаги сув қувури ёрилганиги боис тадбиркорнинг фаолияти анча сустлашди. Боиси, бино атрофини сув босаяпти. Тадбиркорнинг сайёр қабулда қилган ушбу мурожаати масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилди. Адлия бўлими аралашуви билан “Шерзод Меҳрангиз” МЧЖ ҳудудидаги Д-100 мм (полиэтилен) 36 метр ичимлик сув қувури “Сувоқова” ДУК Ширин шаҳар филиали томонидан алмаштириб берилди.

Бекзод Ғайбуллаев,
Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси