Янгиликлар
"МИГРАНТГА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Президентимизнинг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармони, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ўз моҳиятига кўра, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоялаш чоралари билан қамраб олиш кўламини кенгайтиради, фуқароларимизни хорижда ва Ватанимизда уюшган тарзда ишга ёллаш, тайёрлаш, мослаштириш тадбирларини амалга ошириш ва ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқариш ва назорат қилиш йўлларини белгилайди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган “Мигрантга ҳуқуқий ёрдам” лойиҳаси доирасидаги тадбирларда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига ҳуқуқларини тушунтириш, соҳада қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлигини ошириш мақсади ўз ифодасини топди.
Лойиҳа доирасида Оқолтин туман адлия бўлими Оқолтин туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва “Умид ишонч ҳимоя” адвокатлик бюроси билан ҳамкорликда “Саховат” ва “Янги давр” маҳаллаларида, Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан “Шодлик” маҳалласида, Гулистон туман адлия бўлими томонидан “Шарқ ҳақиқати” маҳалласида, Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан “Аҳиллик”, “Намуна” маҳаллаларида истиқомат қилаётган меҳнат мигрантларининг оила аъзолари билан давра суҳбатлари ташкил этилди.
Мазкур тадбирларда Президент ва Ҳукуматнинг кўрсатиб ўтилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, тарғибот материаллари тарқатилди.