Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Боёвут тумани “Пахтакор” МФЙда бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев туман адлия бўлими масъул ходимлари билан биргаликда сайёр қабул ўтказди.


Сайёр қабулда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Сирдарё вилоят идаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири У.Расулов ҳамда вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси раҳбари Г.Жонжигитова иштирок этдилар.

Қабул жараёнида 27 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг  14 тасига жойида тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 4 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. 9 та мурожаатлар ўрганиб чиқиш учун алоҳида назоратга олинди.

Хусусан, фуқаролар А.Зулхайдаров ва О.Абдунабиевларнинг ерга оид мурожаатлари жойида туман Давлат хизматлари маркази томонидан кирим қилиниб, ижрога қаратилди. 

Шунингдек, сайёр қабул доирасида Бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ўтказилди. Фуқаро Шаҳноза Ҳатамованинг ишга киришда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати бўйича жойида Бандликка кўмаклашиш маркази орқали ишга жойлаштирилиши таъминланди.

 - Сайёр қабулда қулоғим яхши эшитмаслиги туфайли эшитиш аппаратига муҳтожлигимни айтган эдим, мурожаатим тиббиёт бирлашмаси билан жойида ҳал этилиб, менга эшитиш аппарати тақдим қилинди, - дейди тадбирда иштирок этган Улжоной Муллаева.